АвтоВАЗ “бир тийинлик” автомобилга қайта умр бағишламоқчи

АвтоВАЗ “бир тийинлик” автомобилга қайта умр бағишламоқчи

АвтоВАЗ концернидан сизиб чиққан хабарларга кўра, собиқ шўро даврида “копейка” аталган автомобилнинг иккинчи авлоди устида ишлашмоқда. Яқинда ўтказилган кенгашда заводнинг ярим асрлик тўйига бағишлаб автомобилнинг “тўёна нусхаси”ни ишлаб чиқаришга қарор қилинди.

Айтганча, итальянлар билан Тольяттида автозавод қурилиши шартномаси имзоланганига яқинда эллик йил тўлди. Бир гуруҳ ёш дизайнер ва конструкторлар ВАЗ-2101 авторусуми услубида пешлойиҳа (аванпроект) яратмоқда. Гап-сўзларга кўра, ВАЗнинг бош дизайнери ҳам бу ишга бош қўшган ва лойиҳага тузатиш киритган.

Ушбу ташаббус биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Вақти-вақти билан барча автомобилсозлар мумтоз авторусумларини хотирлаб тўёна сонини ишлаб чиқаришади, баъзида бу эски русумнинг иккинчи умрини бошлаб беради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"