АвтоВАЗ бутловчи қисмлар харажатини қисқартирмоқчи

АвтоВАЗ бутловчи қисмлар харажатини қисқартирмоқчи

Россия автомобилсозлик корхонаси жорий йилнинг охирига бориб бутловчи қисмлар харажатини 7 фоизга камайтирмоқчи. 2017 йил якун топгач бу сон 13 фоизни ташкил этиши керак.

АвтоВАЗ биринчи ярим йилликни 27,6 млрд рубл зарар билан якунлади. Бу ўтган йилнинг биринчи ярмида кўрилган зарардан 5,4 марта ошиқроқдир. Бунинг асосий сабаби ишлаб чиқариш қувватидан кам фойдаланилганлиги учун ташқи оборот активлари қадрсизланишидир, деб изоҳламоқда АвтоВАЗ вакили.

Ўтган йилнинг айни даврига таққослаганда даромад 5 фоизга камайди. Россия бозорида автокорхонанинг улуши 0,8 фоизга ортди.

Апрел ойида компания президенти Бу Андерссоннинг ўрнини Николя Мор эгаллади. Унинг вазифаси корхона эътиборини россиялик бутловчи қисм ишлаб чиқарувчиларга қаратишдир.

Ўтган йилда АвтоВАЗ зарар кўриш рекордини янгилади – 74 млрд рубл. Машиналар савдоси эса 31 фоизга қисқариб, 269,1 мингга тушди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"