“АвтоВАЗ”дан биринчи электромобиль

“АвтоВАЗ”дан биринчи электромобиль

Маълумотларга кўра янги автомобилнинг номи Ellada бўлади ва Lada Kalina негизида ясалади. Аллақачон “электролада”нинг юрувчи макетини синаш ишлари бошланган.

“АвтоВАЗ” матбуот хизмати билдиришича, корхонада муқобил энергияга, жумладан, электрга мосланган автомобиллар яратиш устида илмий-тадқиқот ишлари бошланганига анча бўлган. Бугунги кунда электромотор воситасида юрадиган автомобиль макетларини синашмоқда. Бироқ электромобилларни ишлатишга мақбул шарт-шароитлар юзага келгандагина уларни улгуржи ишлаб чиқаришни режелаштиришган.

Норасмий хабарларга қараганда электромобиль универсал кузовида яратилади. Энг юқори тезлиги 140 км/соат, йўл юриш заҳираси 170 кмга боради. “Маркер” портали ёзишича, янги электромобиль 20-25 минг доллар туради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#АвтоВАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"