“АвтоВАЗ” интернет орқали машина сота бошлади

“АвтоВАЗ” интернет орқали машина сота бошлади

Россия автомобилсозлик корхонаси интернет орқали савдони амалга оширувчи хизматни йўлга қўйди.

Янги тармоқ хизмати орқали мижоз ўзига ёққан комплектацияни ва кузов рангини танлаши мумкин. Сўнг танланган автомобилни етказиб бериши қулай бўлган дилерлик марказини аниқлайди. Буюртмани расмийлаштириш учун 10 минг рублга яқин олдиндан тўлови бор.

Айни кунда “АвтоВАЗ” портали орқали мижозлар Lada Kalina, Lada Granta ва Lada Priora русумларига буюртма бера олишади. Яқин кунларда бундай авторусумлар сафи янада кенгаяди.

Тошкентдаги Lada автосалони орқали АвтоВАЗ автомобилларини харид қилиш имкониятингиз бор.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#АвтоВАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"