“АвтоВАЗ” кам таъминланганлар учун Lada XRay ишлаб чиқармоқчи

“АвтоВАЗ” кам таъминланганлар учун Lada XRay ишлаб чиқармоқчи

Lada XRay автомобили кўпчилигимизга ёқади, нархи эса ёқавермайди. Россиянинг “АвтоВАЗ” концерни энди ўта арзон XRay ишла чиқаришни мўлжаллаяпти.

Янги Lada XRay қиммат “ака”сига қараганда камтарона жиҳозланган бўлади. Аудиотизими йўқ, электрли ойнакўтаргичлари ҳам бўлмайди. Бироқ печка, аудиотайёргарлик, битта хавфсизлик ёстиқчаси ва рул кучайтиргичи бўлади. Автомобилни 1,6 литрли (106 от кучига эга) бензинли мотор ҳаракатга келтиради. Механик трансмиссия ишлайди.

Ҳамёнбоп Xray қачон тўлиқ ишлаб чиқарилиши номаълум. Жиҳозларига қараб чамаласак, нархи 600 минг рубль атрофида бўлиши керак. Ҳозирги “Икс-рей”нинг баҳоси эса 615 минг рублдан бошланади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"