“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда автомобиль сотиш ҳажмини 3 баробар оширди

“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда автомобиль сотиш ҳажмини 3 баробар оширди

2018 йилнинг биринчи ярми статистикасига мувофиқ Россия Федерациясининг “АвтоВАЗ” концерни Ўзбекистонда машина сотиш ҳажмини 3 баробар кўпайтирган. Подробно.уз сайти берган маълумотга кўра, шу йилнинг биринчи ярмида 785та ВАЗ автомобиллари харидорини топган. Ўзбекистонликлар, асосан, LADA 4х4 ва LADA Vesta русумларига қизиқиш билдирмоқда. Иккала авторусум жами савдонинг 60 фоизини ташкил этади.

“АвтоВАЗ” жорий йилда Ўзбекистонда 4 минг автомобиль сотиш режасини билдирган эди. Бундан ташқари Россия автоконцерни республикамиз ҳудудлари       бўйлаб ўз дилерлик марказларини ишга туширмоқчи. Ҳозирча, бундай марказлар сони 4та бўлиб, иккитаси Тошкентда, қолган иккитаси Самарқанд ва Қорақалпоғистонда жойлашган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"