“АвтоВАЗ” раҳбари 7 апрелгача ўз ўрнида қолади

“АвтоВАЗ” раҳбари 7 апрелгача ўз ўрнида қолади

Автоконцерн жамоасидаги манбаларга асосланган нашрлар президент Бу Андерссон 7 апрелгача компанияни бошқаришини хабар қилишмоқда.

Андерссон мажлисда 7 апрелдан бошлаб ишни компаниянинг янги президентига топширишини айтган. Янги раҳбар номи 15 мартда эълон қилинади.

Сўнгги даврда рус автокорхонаси 73 млрд рублдан зиёд зарар кўрди. Тольяттида иш ўринларини қисқартириш кетмоқда, бошқарувчи доира вакиллари эса Бу Андерссонни алмаштиришни кўзламоқда. “Ростехнология” раҳбари “Ҳозир бизга бошқа киши керак”, дейди.

Бу Инге Андерссон асли Швециялик бўлиб, ҳарбий соҳадан етишиб чиққан. “АвтоВАЗ” АЖни 2014 йилдан бери бошқариб келади. Андерссон етакчилиги остида корхона даставвал ижобий ўзгаришларга юз тутди, корхона сифатлироқ автомобиллар ишлаб чиқарди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#АвтоВАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"