“АвтоВАЗ” харидорлар устидан “маҳсулот ёғдирмоқчи”

“АвтоВАЗ” харидорлар устидан “маҳсулот ёғдирмоқчи”

2016 йилда АвтоВАЗ корхонаси Россия автобозоридаги инқирозга қарамасдан “маҳсулот ёғдириш” иқтисодий сиёсатини қўлламоқчи. Бу ҳақда автоконцерннинг матбуот марказида айтиб ўтилди.

“Автомобиль бозоридаги вазият нуқтаи назаридан баҳоласак 2016 йил осон келмайди, аммо айни вақтда бу йил завод учун имкониятлар йили ҳам бўлади.”АвтоВАЗ” жорий йилда дилерлар билан алоқани кучайтириб, савдони қизитиб, “маҳсулот ёғдириш” сиёсатини фаол равишда қўллайди. Бундан ташқари бир қатор янгиликларимиз бор, жумладан, Lada Vesta Cross автомобилини чиқарамиз”, деб айтилди матбуот хизматида.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#АвтоВАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"