“АвтоВАЗ” XCode номли янги кроссовер ишлаб чиқаради

“АвтоВАЗ” XCode номли янги кроссовер ишлаб чиқаради

“Роспатент”да “АвтоВАЗ” компаниясига берилган янги патент чоп этилди. Унда автокомпания янги кроссовер ишлаб чиқариши назарда тутилган. Кроссовернинг концептуал расми интернетда тарқалиб улгурган.

Хитой телеканалларидан бири Xcodeни мақтаб, уни хитойликларнинг автобозорида Toyota, Honda ва Volkswagenнинг рақиби бўлишини башорат қилди.

Xcode 2016 йилда Москва автосалонида оммага кўрсатилган. Аммо у ҳақда расман бирор ахборот йўқ. Гап-сўзларга қараганда, янги кроссовер 2021 йилда сотувга чиқади. У Lada Granta платформасида ясалади ва ўз-ўзилан тўла узатмали бўлмайди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"