«АвтоВаз» янгиланган Lada Granta седанини тақдим қилди

«АвтоВаз» янгиланган Lada Granta седанини тақдим қилди

«АвтоВАЗ» янгиланган Lada Granta оиласининг биринчи модели — Lada Granta седанини тақдим қилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Аввалроқ, «АвтоВАЗ»нинг Lada Kalina моделини ишлаб чиқаришни тўхтатиб, янгиланган Granta автомобилларини чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинган.

Янги Lada Granta седанининг олд кузови ўзгарган. Шунингдек, LADA логотипи катталаштирилган.

2017 йили Lada Granta энг кўп сотиладиган автомобиллар ичида иккинчи ўринни эгаллаган. Европа бизнеси ассоциацияси маълумотларига қараганда, 2017 йили 93 686 та Granta сотилган. Бу мамлакатда сотилган Lada’ларнинг 30 фоизини ташкил қилган.

Lada Granta 2018 йил август ойида Москва халқаро автосалонида намойиш этилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.