Аёлларнинг энг яхши автомобили аниқланди

Аёлларнинг энг яхши автомобили аниқланди

Техника, гарчи, эркаклар иши бўлса-да, нафис жинс вакиллари учун ҳам эҳтиёжга айланганига кўп вақт бўлди. 20та мамлакатдан бўлган 25 нафар аёл ҳакамлар ҳайъати Hyundai Ioniqни аёлларнинг энг яхши автомобили деб топди.

Аёлларбоп машинани эстетик параметрлари, салонининг ўнғайлиги, бошқарилувчанлиги, ишончлилиги, хавфсизлик хусусиятлари ва албатта, нархи асосида аниқланди.

 Mazda CX-5 эса энг яхши оилавий автомобиль деб топилди. 2017 йилнинг серҳашам автомобили номига BMW 5-Series сазовор бўлди.

Кроссоверларнинг энг зўри Peugeot 3008 бўлса, ҳамёнбоп автомобиллар орасида Ford Fiestaга етадигани топилмади.

Мазкур танловда жами 420та рақиб ғолиблик учун курашди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"