Аёлларнинг етти автомобили

Аёлларнинг етти автомобили

Тараққиёт бир жойда тўхтаб турмайди. Машина ҳайдаш илгари эркаклар юмуши саналган бўлса, эндиликда кўча-кўйда машина бошқариб кетаётган аёлларни учратишимиз оддий ҳолга айланди. Одатда, аёллар улкан, қўпол автомобилларни эмас, ихчам ва шинам автомобилларни маъқул кўришади. Қолаверса, аёллар ёқтирадиган автомобиллар эркакларникидан бир оз арзондир. Биз қуйида аёллар таъбига тўғри келадиган автомобиллар ўнлигини ҳавола этамиз.

(Баҳс уйғотиши мумкин бўлган бир масалага тўхталиб кетамиз. Автомобилга “ҳашамат” эмас “улов” назарида қарайдиган бўлсак, қадимда туркий аждодларимиз аёллари от ва туялар минишганлиги тарихдан маълум. Вазиятга ислом дини нуқтаи назаридан боқсак, аёлларнинг машина бошқариши масаласида уламолар турли қарашларга эга. Кўплаб мусулмон мамлакатларида ва ғарбда бир қанча шартларга риоя қилган ҳолда аёлларнинг машина ҳайдашига уламолар рухсат берганлар.)

Daewoo Matizни аёлларбоп машиналар қаторига қўшиш мумкин. Ишга қатнаш, дўконга бориш ва бошқа хизматларда Матиз ҳамиша қулай. Ёнилғи сарфи кам. Узоқ йўлга ярамайди дейсизми? Узоқ йўлга юришни эркакларга чиқарган.

Daewoo Matiz

Daewoo Matiz

Nissan Micra русуми 88 от кучига эга. Ҳаракати тезкор. Япон машинаси тадбиркор ва ишбилармон аёлларга боп.

Nissan Micra

Nissan Micra

Peugeot 107 номли француз автомобили Европа автобозорида машҳурдир. Унинг хавфсизлик тизими аъло даражада ишланган.

Peugeot 107

Peugeot 107

Гарчи каттароқ ҳажмда бўлса-да, Skoda Fabiaни ҳам европалик аёллар маъқул кўришади. Чунки унга рўзғорнинг барча аъзосидан тортиб, хонимнинг атир-упа, бўёқларигача сиғиб кетаверади.

Skoda Fabia

Skoda Fabia

Chevrolet Spark кўплаб қулайликларга эга. Аёлларнинг ашқол-дашқолини сиғдирадиган бир нечта токча ва қутилари бор. Рули енгил бошқарилади.

Chevrolet Spark

Chevrolet Spark

Kia Rio автомобилини ёш оналар кўпроқ танлайди. Гарчи автомобиль “эркакча қиёфа”да бўлса-да, юкхонасига болалар аравачаси бемалол сиғиб кетади.

Kia Rio

Kia Rio

Nissan Juke автомобилини рус аёллари хуш кўришади. Албатта, қулайликлари, шу билан бирга, русчада “қўнғиз” маъносини англатувчи қизиқ номи учун. Диққат қилиб қарасангиз, май ойида кўпаядиган қўнғизга қиёфаси ўхшайди 🙂

Nissan Juke

Nissan Juke

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"