АЁҚШда Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 маркали бензин турлари ва нархи пайдо бўлди

АЁҚШда Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 маркали бензин турлари ва нархи пайдо бўлди

Jizzakh Petroleum​ қўшма корхонаси Ўзбекистонда автомобилларга импорт бўйича олиб келинган ёқилғиларни сотувчи АЁҚШ тармоғини ишга туширди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Янги тармоқда Европа сифати ва талабларига мос, эркин тижорий нархларда Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 ҳамда дизель ёқилғисини сотилади. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятидан ташқари қўшма корхона ёқилғиларни тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари ёки биржа савдолари орқали эркин тижорий нархларда сотиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, 2018 йил 10 январдан бошлаб, Аи-95 (1 литри учун 8500 сўм нарх билан) ва Аи-98 марказли бензин (1 литри учун 9000 сўм нарх билан) савдога чиқарилиши кутилмоқда. «Ўзбекнефтгаз» компанияси вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, илк АЁҚШ пунктлари Тошкент шаҳри Яккасарой тумани жойлашган Қушбеги даҳаси, Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси, Аҳмад Дониш кўчаси, Олмазор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида иш бошлаши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» компанияси матбуот хизмати Jizzakh Petroleum​ ҚК ишга тушиши ҳақида маълум қилганди. 2017 йил апрел ойида эса Жиззах вилоятида қиймати 2,2 млрд АҚШ долларига тенг нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши бошланган. Жиззах нефтни қайта ишлаш заводини 2017 йил июнда «Ўзбекнефтгаз» (ҚКдаги улуши 60 фоиз) ва Gas Project Development Central Asia​ (Gazprom International ​шўба тузилмасининг улуши 40%) иштирокида тузилган Jizzakh Petroleum​ ҚК бошқаради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#бензин

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш