Айрим тоғли ҳудудларда маршруткалар ҳаракатланишига қўйилган тақиқ бекор бўлади

Айрим тоғли ҳудудларда маршруткалар ҳаракатланишига қўйилган тақиқ бекор бўлади

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида, хусусан, Қамчиқ довонида сиғими 15 кишигача бўлган транспорт воситаларида ҳаракатланишга қўйилган тақиқ бекор қилинади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этган «Kun.uz» мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга асосланиб хабар берди.

Қўмита раисининг маълум қилишича, бу тақиқни бекор қилиш орқали саёҳатчиларга тоғли ҳудудларга саёҳат қилишда қулайликлар яратиш кўзда тутилган.

Эндиликда, Қамчиқ довони орқали фургон кўринишидаги автомобилларда водий вилоятларига эркин ўтиш, шунингдек, Зоминга шундай автомобилларда сайёҳлик турлари амалга ошириш мумкин. Бунда махсус рухсатномалар ҳам талаб қилинмайди, ягона талаб саёҳатга чиққан транспорт воситасида GPS бўлиши керак.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.