БААда автомобиль рақами 3 миллион долларга сотилди

БААда автомобиль рақами 3 миллион долларга сотилди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган аукционда Аҳмад ал-Марзуқи исмли тадбиркор ўз автомобили учун ўн миллион дирҳамга (қарийб уч миллион доллар) рақам сотиб олди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Аукцион Emirates Auction компанияси томонидан ташкил қилинган. 23 ёшли тадбиркорнинг сўзларига кўра, у 2 рақамини сотиб олганидан жуда хурсанд ва бундан фахрланмоқда. Унинг айтишича, бу рақамни «миллат учун аҳамиятли» бўлгани сабабли сотиб олган. Ҳар йили 2 декабрда БААда еттита амирликнинг 1971 йилда бирлашган Миллий куни нишонланади.

Аукционда ноёб рақамлар ҳам сотилган. 11 рақами қарийб бир ярим миллион долларга сотилган. Яна бир тадбиркор Муҳаммад ал-Мазруий 12 ёшли ўғли Халифа учун 1111 рақамини сотиб олган. Аукционда ҳаммаси бўлиб, 55 миллион дирҳам ёки қарийб 15 миллион долларлик рақамлар сотилган. Бу пулларнинг барчаси хайрия ишлари учун сарфланади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.