БААда бензин сувдан арзонлашиб кетди

БААда бензин сувдан арзонлашиб кетди

Нефть нархи кескин пастлаб кетиши Бирлашган Араб Амирликларида бензин нархи тушишига олиб келди. Январ охирида келиб Амирликларда бир литр ёнилғи бир литр сувдан арзон нархда сотилмоқда.

The National нашрининг хабарига кўра ёнилғи нархи пастлаётганининг олтинчи ойи кетмоқда. Ҳозирги кунда 95 бензиннинг бир литри ўртача 1,47 дирҳам (тахминан 0,4 доллар), 98 бензин 1,58 дирҳам (0,43 доллар), дизель ёнилғиси бир литри 1,37 дирҳам (0,37 доллар) туради

Шу билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кўтарилмоқда, натижада бензин бир шиша сувдан (7,9 дирҳам, 2,15 доллар), кока-коладан (3 дирҳам, 0,82 доллар) ёки сутдан (5,5 дирҳам, 1,5 доллар) арзон бўлган вазият юзага келди.

Дунёда нефть нархи пасайгани сари айрим давлатларда ёнилғи нархи кўтарилиб кетаётган кузатувчилар таажжубига сабаб бўлмоқда. Маълумот учун: Brent маркали нефть нархи шу кунларда 36 долларгача тушди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"