Бадавлат кишилар учун яна бир суперкар

Бадавлат кишилар учун яна бир суперкар

Шу йилнинг охиригача австралияликлар Brabham BT62 номли пойга суперкарини тайёрлаб кўрсатади. Brabham Automotive фирмасини 2014 йилда Формула чемпионининг фарзанди ташкил этган.

Brabham BT62нинг вазни 872 кг, махсус ишланган аэродинамикаси 1200 кггача босиш кучига дош беради.

Унинг 5,4 литрли мотори 710 от кучига эга.

Суперкарнинг кузови тўлалигича карбонпластикдан ишланган, хавфсизлик каркаси ва ёнғин ўчириш тизими бор. Brembo тормози мавжуд. Рули тахланади. 12 дюймли рақамли асбоблар панели ўрнатилган.

Ҳаммаси бўлиб 70 дона суперкар тайёрлаш режалаштирилмоқда. Нархи 1 млн фунт стерлингдан ортиқ бўлиши кутиляпти.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"