Badsey Bullet – уч ғилдиракли автомобиль

Badsey Bullet – уч ғилдиракли автомобиль

Кимдир машина ғилдираклари сонини кўпайтиришга ишқибоз бўлса, бошқаси камайтириш иштиёқида. Аввалги хабаримиздаги Covini C6W суперкаридан фарқли Badsey Bullet автомобилининг ғилдираклари сони 3тага тенг. Келинг, яхшиси, уни трицикллар қаторига қўшамиз.

Badsey Bullet конструктори Жон Уильям Бэдси спортча автомобилларни такомиллаштиришнинг йўли енгиллаштиришда, деб ҳисобларди. Шундай қилиб 1981 йилда спорткар-трициклни ясади. Кўриб турганингиздек, “ортиқча” тўртинчи ғилдираги олиб ташлаб енгиллаштирилган.

Бэдси бу вақтда тажрибали скутерсоз бўлиб етишганди. 1200 куб смли 4 цилиндрли мотор машинанинг ўртасига, ҳайдовчи билан йўловчининг орасига жойлаштирган.

Трицикл, ҳақиқатан, жуда тезкор бўлиб чиқди. Беш сониядаёқ юз тезликка чиқар, максимал тезлиги соатига 241 км эди. Кейинги версияларига Suzuki GS 1100 GLZ ва мотоцикл двигатели ўрнатилди. Узатмалар қутиси алоҳида эътиборга сазовор– биринчи прототипнинг 20та олдинга ва 5та орқага тезлиги мавжуд.

Орқадаги биттагина ғилдирак етакчи ҳисобланиб, патентга кўра у гироскопик эффект ёрдамида машина барқарорлигини сақлайди. Буни исботлаш осон эмас эди. Қолаверса, ҳайдовчи ва йўловчи ораси бўлинганлиги кишини таажжублантиради.

1982 йилда ўша Badsey Bullet 16500 долларга сотилди. Трицикл-машина кейин кўп чиқарилмади. 8 нусха тайёрланиб АҚШ ва ЖАРда сотилди. Охиргиси 1988 йилда харидорини топган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"