Барак Обама Uberда ишламоқчими?

Барак Обама Uberда ишламоқчими?

Барак Обама президентлик муддати тугагач “Убер” такси хизматида ишлаш нияти борлигини айтди. Тўғри, бу АҚШ президентининг ҳазили эди.

Телеканал бошловчисининг яқин келажакда қаерда ишламоқчи эканлиги ҳақидаги саволга Обама бирпас ўйланиб “Убер” дея жавоб берди. Америкаликлар ўз президентларининг ҳазилга мойиллигини яхши билишади.

Яқин ойлари ичида Оқ Уйни Трампга бўшатиб берадиган Барак Обама энди одатдагидек ҳаёт кечирмоқчилигини айтди. “Бизда Air Force One бўлмайди”, деди у. Air Force One АҚШ президентининг самолётидир.

Carzone.uz изоҳи: Uber хизмати 2009 йилда ишга туширилган. Шу номдаги мобиль илова яратилган бўлиб, у орқали машина қидириш, кира қилиш, тўловни амалга ошириш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Uber#такси

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"