Байрам кунлари Тошкентда транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди

Байрам кунлари Тошкентда транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси байрам кунлари (20-22 март кунлари, соат 06:00дан 21:00гача) барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланиши режалаштирилган кўчалар рўйхатини маълум қилди. Рўйхат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий сайтида келтирилган, деб ёзади Kun.uz.

Кўчалар рўйхати
-   Кўргазма кўчаси – Катта ҳалқа айланма йўли (КҲАЙ) кўчасидан Корхожи ота кўчасига қадар;

-   Сандиққўрғон 4-тор кўчаси – КҲАЙ кўчасидан Корхожи ота кўчасига қадар;

-   Сандиққўрғон 3-тор кўчаси – КҲАЙ кўчасидан Корхожи ота 1-тор кўчасига қадар;

-   А.Пўлат кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

-   Уста Ширин кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

-   Корхожи ота 1-тор кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

-   Корхожи ота кўчаси – Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;

-   Лабзак кўчаси – Қодирий кўчасидан Зулфияхоним кўчасига қадар;

-   А.Қодирий кўчасидан Лабзак кўчасига тушиш йўли.

Шунингдек, 20-22 март кунлари байрам тадбирлари ўтказиладиган маданият ва истироҳат боғларига туташ кўчаларда халқ сайли вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши режалаштирилмоқда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.