Беларусда кўтарма автотураргоҳлар тайёрлаш бошланди

Беларусда кўтарма автотураргоҳлар тайёрлаш бошланди

Могилёвлифтмаш компанияси чархпалакка ўхшаш автотураргоҳлар тайёрлашни бошлади.

Автоматлаштирилган автотураргоҳ қуйидагича тартибда ишлайди: ҳайдовчи ер билан баробар тураргоҳ майдончасига машинасини ҳайдаб келади ва ундан тушади. Махсус тугмани босиши билан автомобиль юқорига кўтарилади, унинг ўрнига эса бошқа бўш кажава келиб ўрнашади. Худди чархпалак каби.

Автотураргоҳни унинг эгаси қўриқлайди. Жой ҳақини ҳам унинг эгаси белгилайди. Кўпқаватли автотураргоҳ металл конструкциядан иборат бўлиб, уни бўлакларга ажратиб ташиш ҳам қийин эмас.

Беларус автотураргоҳсозлари бу мосламани экспортга чиқаришни режалаштирмоқда.

Бу тахлит автотураргоҳлар Европада ҳам учраб туради, аммо энг кўп Японияда тарқалган. Албатта, бу кунчиқар мамлакатда жой тақчиллиги билан боғлиқ. 

 (видеодаги автоматик тураргоҳнинг хабарга алоқаси йўқ)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"