Белгиянинг йўлтанламас трицикли тарихи

Белгиянинг йўлтанламас трицикли тарихи

Бу техникани мотоцикл деб аташга ҳам ҳайрон бўласан, киши. Совет давридаги ногиронлар машинасини эслатади. Аммо уни асло ногиронлар эмас, аксинча пишиқ ва бақувват йигитлар бошқаради. Армияда хизмат кўрсатган машиналардан бири. Қатор ҳарбий амалиётларда, хусусан, 1964 йилда Белгия Конгосида гаровдагиларни озод этиш вақтида иш берган.

FN 2

Белгиянинг FN Herstal компанияси фаолиятини 1889 йилда қуролсозликдан бошлаган. Компаниянинг бош конструктори Жон Браунинг эди. Иккинчи Жаҳон урушига қадар компания фуқаро мотоциклларини ҳам салмоқли миқдорда ишлаб чиқарган. Урушдан сўнг фуқаролар учун маҳсулот чиқаришни йиғиштириб, ҳарбий соҳага ихтисослашган.

FN 3

FN A.S. 24 трицикли АҚШ буюртмаси асосида 60-йилларда ясалган. 1963 йилда биринчи мото намунаси синовдан ўтказилди. Вазни 170 кг бўлгани ҳолда ҳайдовчи, тўрт киши ва 350 кг юкни ташишга қодир. Кичкина двигатели 15 от кучига эга бўлишига қарамасдан юз тезликда ҳаракатлана оларди.

Аммо трицикл америкаликларнинг таъбига ўтирмади. Жами 460та FN тайёрланди ва Белгия армияси ихтиёрига, жумладан, парашютчилар қисмига берилди. Йўлтанламас трицикллар Белгиянинг Африкадаги собиқ мустамлакаларида ишлади. Трициклнинг баъзи нусхалари бугунгача етиб келган.

FN 4

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"