Белоруслар ҳам электромобиль ишлаб чиқаради

Белоруслар ҳам электромобиль ишлаб чиқаради

Белоруссиянинг биринчи электромобилини мамлакат Миллий фанлар академияси намойиш қилди. Ҳозирча, унинг йўл захираси унча кўп эмас – 100-150 км. “Аммо барчаси ривожланади. Литий батареялари ҳам, суперконденсаторлар ҳам. Биз суперконденсаторларни (мамлакат ичида) ўзлаштириш масаласини қўямиз”, деди мамлакат бош вазирининг ўринбосари.

Вазир ўринбосари машинани синаб кўриб, “автомобиль тезкор, тезланиш олиши яхши. Анчадан бери автоматик узатма қутили автомобилда юраман. А8да юрасанми ёки бу автомобилда юрасанми — фарқини сезмадим”, — деди.

«Ласетти»га ўхшайдими?

Бундан ташқари вазир ўринбосари электрли транспортнинг келажаги тўғрисида гапирди. Маълум бўлишича, белорус электромобилини 100 км юриши учун зарядлаш 2-3 белорус рублига (1-1,5 доллар) тўғри келади. Бу катта харажат эмас.

Келгуси 3-4 йилда электромобиль одамларнинг кўзини ўйнатмай қўяди, чунки серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Буни ҳам олий мартабали мансабдор маълум қилди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"