Белоруссия ўз электромобилини ишлаб чиқаради

Белоруссия ўз электромобилини ишлаб чиқаради

Беларусь республикаси 2018 йилнинг майидан икки турдаги электромобилни ишлаб чиқара бошлайди. Минск областидаги “Юнисон” заводи Хитойнинг Zotye компанияси ҳамкорлигида электромобиль йиғиш билан шуғулланади.

Шаҳар машинаси бўлмиш Zotye E200EV 83 от кучига эга асинхрон электромотор билан жиҳозланади. Унинг аккумуляторлар блоки 24,5 кВт•соат қувватга эга. Бу электромобиль тўхтамасдан 220 км йўл юра олади, дегани.

Иккинчи электромобиль Z500EV седани бўлиб, унга 129 от кучига эга мотор ўрнатилади. Йўл захираси 250 км. Хитой концерни уни премиум авто деб ҳисоблашига сабаб салони чарм билан қоплангани ҳамда каттакон мултимедиа экрани борлигидир.

Ҳозирча, нархлар борасида аниқ маълумот йўқ, аммо ситикар 17 минг, седан эса 22 минг долларга сотилиши тахмин қилинмоқда. Беларус электромобиллари МДҲ бозорига ҳам кириб келади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"