Бензин нархини асосиз оширганлар 700 минг долларлик жарима тўлади

Бензин нархини асосиз оширганлар 700 минг долларлик жарима тўлади

Қозоғистоннинг жанубий пойтахтидаги 4 та автоёнилғи қуйиш станцияси ёқилғи нархини асоссиз оширишда айбланиб, уларга жами 260 миллион тенге (700 000 доллар атрофида) жарима солинди. 

Ёзнинг бошида очилган мазкур маъмурий иш суд табиий монополияларни созлаш, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича шаҳар бўлимининг талабларини тўлиқ қондириши билан якунланди.

Қозоғистонда нефть маҳсулотларини сотиш эркин, аммо нархларни белгилашда маълум меъёрларга риоя этиш талаб қилинади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#бензин

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.