Бензин қимматлиги учун депутат ишга от миниб бормоқчи

Бензин қимматлиги учун депутат ишга от миниб бормоқчи

Камчаткада яшовчи депутат автомобиль ўриндиғини эгарга алмаштиришига сабаб Россияда ёнилғи нархи ошиб кетганлигидир.

“Адолатли Россия” партиясининг депутати Михаил Пучковский ўлка губернаторига ариза ёзди, унда фақат нафақага яшаётгани ва ўз автомобилига ёнилғи олишни шароити кўтармаслигини баён қилди. Шунингдек, жамоат транспортида ҳам юрмас экан. Шундай қилиб у иш жойига Ракета лақабли ахталанган отда қатнашни афзал кўрди.

Бундан ташқари, депутат хатида оти учун ҳукумат биноси яқинида қўнимгоҳ ва боғлагани қозиқ сўраган. Пучковский бугун энг яхши ҳаракатланиш воситаси от деб ҳисоблайди. “Ёнилғи қуйиш керак эмас, йўл чиптаси сўрамайди, қолаверса, борига қаноат қилади”, деб фикрини асослади у.

Чавандоз депутат Қонун чиқарувчи кенгашда ишлайди. У депутатлиги учун маош олмайди.

(расмнинг хабарга алоқаси йўқ)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Қизиқ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"