Беруний шоҳ кўчасидан Чилонзор Оқтепа майдонигача қурилган йўл тайёр (Фото)
Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган учинчи ҳалқа йўлининг муҳим бўлаги — Нурафшон кўчасининг Беруний шоҳ кўчаси («Тинчлик» метро бекати)дан Чилонзор Оқтепа майдонига қадар бўлган 4,1 километрлик қисми Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида қарийб тайёр ҳолга келди, деб Daryo.Uz ёзмоқда.
2016 йилнинг апрель ойида бошланган қурилиш ишлари доирасида собиқ Чиғатой Дарвоза кўчаси кенгайтирилди, Тошкўча кўчасидан бошлаб Кўкча даҳасини кесиб ўтган Маннон Уйғур кўчасига қадар бутунлай янги кўча қурилди — кенгайтирилган ва янги қурилган бу йўлнинг умумий узунлиги 1,4 километрга тенг.
Нурафшон кўчаси: Беруний шоҳ кўчасидан Маннон Уйғур кўчасига қадар
Нурафшон кўчаси: Маннон Уйғур кўчасидан Чилонзор Оқтепа майдонига қадар