Беш эшикли Lada Vesta: чиқарилиш санаси, версиялари ва янги фотосурати

Беш эшикли Lada Vesta: чиқарилиш санаси, версиялари ва янги фотосурати

Vesta SW ва Vesta SW Cross универсалларига доир янгиликлар бор.

Янги “Веста” ўн хил тусда бўлади: “Музли”, “Сердолик” (лойқа қизил), “Ангкор” (тўқ жигарранг), “Карфаген” (оқиш ранг), “Блюз” (тўқ кўк), “Фантом” (суяк ранги), “Плутон” (кулрангсимон), “Қора марварид”, “Платина” ва “Марс” (хира қизғиш).

Бундан ташқари, Lada сайтига автомобиль салонининг янги фотосуратлари жойлаштирилди. Бунгача универсалнинг апельсин тусли ички қиёфасини кўрган бўлсак, энди кирчимол кул рангли вариантини кўришимиз мумкин.

Яна бир янгилик (аниқроғи, эскилик) шуки, “Веста”ни худди илгариги мотор ва узатмалар қутиси билан чиқариш давом этади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, 11 сентябрдан бошлаб завод конвейеридан универсал туша бошлайди.

Айтиб ўтиш керакки, Lada Vesta SW қимматроқ – 800 минг рублдан ортиқ туради. Бу ҳақда АВТОВАЗ бошлиғи Николя Мор айтиб ўтган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"