Беш ғаройиб гирокар

Беш ғаройиб гирокар

Гирокар нималигини биласизми? У ғилдираги иккиталигидан мотоциклга ўхшайди, аммо кузови автомобилники каби бўлган ўта камёб транспортдир. Гирокар тарихда серияли равишда сира ишлаб чиқарилмаган, тажрибавий нусхалари бўлган холос. Юз йил давомида атиги 5та гирокар тайёрланган.

Wolseley Gyrocar (1913). Тарихда биринчи гирокар 1913 йилда Британиядаги заводда тайёрланган. Вазни 2750 кг бўлган машина синовдан яхши ўтган, мувозанатни аъло даражада сақларди. Афсуски Биринчи Жаҳон уруши бошланиб қолгач, технологиясини душманлар қўшинига билдирмаслик учун кўмиб ташланди. 1938 йилда кавлаб олинди, тузатиб музейга қўйилди. 1947 йилда хатолик туфайли металлга айлантириб юборилган.

girokar 5

Brennan Gyrocar (1929). 1900 йиллардаёқ биринчи релсли гиролокомотивларни ясаган гиротранспорт кашшофларидан бири улуғ ихтирочи Луис Бреннан иккинчи уринишни амалга оширган. Бреннан гирокарини Austin, Morris ва Rover компанияларига намойиш қилган. 1932 йилда 79 ёшли Бреннан ЙТҲ туфайли ҳалок бўлди, гирокар устидаги ишлар эса тўхтаб қолди.

girokar 1

Ford Gyron (1961). Бу футуристик гирокар концепти ҳақиқий эмас. Аммо дизайни яхши ишланган. Концепт бугунга қадар етиб келмаган.

Gyro-X (1967). Бир ўриндиқли гирокар контрукцияси энтузиаст Луис Суиннига тегишли. Дизайнини эса кўп сонли концептлар муаллифи Алекс Тримулис ишлаган. Gyro-X вазни 839 кг бўлиб, тезлиги 201 км/соатга етарди. Двигатели 89 от кучига эга. Машина йўқолиб қолиб, 2008 йилда бир коллекционернинг гаражидан хароб ҳолда топилган. У кейин автомобиль музейи ихтиёрига ўтказилди, ҳозир реставрация қилинмоқда.

girokar 2

LitMotors C-1 (2010). Гирокар ясашга уриниш давом этди. 2010 йилда Сан-Францискодаги LitMotors компанияси ишга киришиб, аввал гирокарнинг 3D-моделини, 2012 йилда эса биринчи прототипни тайёрлади. Шундан сўнг олдиндан буюртмалар қабул қилина бошланди. Расмдаги C-1 гирокари ҳозирча ягона нусхадир, аммо уч йил аввал серияли ишлаб чиқаришга ваъда берилган.

girokar 4

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"