Бир ҳафта давомида 2,7 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Бир ҳафта давомида 2,7 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Жорий йилнинг 24 сентябрдан 28 сентябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 729,6 млрд сўмлик битимлар тузилди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 826та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 миллиард сўмдан ошди.

Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22% биринчи тоифадаги авторақамларга, 52% иккинчи ва 26% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 21%га тенг. Кейинги ўринда Қашқадарё вилоятининг автоҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона ва Бухоро вилоятларининг автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 11%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 45%га тенг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.