Бир йил ичида АҚШда 87,5 миллион автомобиль қайтариб олинди

Бир йил ичида АҚШда 87,5 миллион автомобиль қайтариб олинди

АҚШ Йўл хавфсизлиги миллий маъмурияти (NHTSA) 2015 йилда мамлакат ҳудудида автомобиль маркалари томонидан ўтказилган қайтариб олиш кампанияси тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди. Унга кўра, автокомпаниялар умумий миқёсда 973 маротаба турли сабабларга кўра маҳсулотларини қайтариб олди. Бу NHTSA томонидан 1995 йилдан буён юритилаётган статистикалар даврида қайд этилган рекорд натижадир.

12 ой давомида ишлаб чиқарувчилар ҳисобидан таъмирлаш марказларига 87 миллион 596 минг 264 дона автомобиль чақириб олинди. 2014 йилда эса 779 маротабалик қайтариб олиш тўғрисидаги эълон 61 млн 327 минг 389та машинага тааллуқли бўлган эди. 1995 йилда 348 марта чақирув эълон қилиниб, 19 млн 27 минг 724 дона машинадаги носозлик бартараф этилган.

Ўтган йили энг кўп Takata хавфсизлик ёстиқларидаги носозлик сабабли автомобиллар қайтарилган. Ушбу носозлик сабабли 24,5 миллион автомобиль компаниялар ҳисобидан бепул таъмирланди. Айниқса, “Хонда” ушбу нуқсондан энг кўп зарар кўрди.

2015 йил сентябри ўрталарида Американинг атроф-муҳит бўйича агентлиги (ЕРА) Volkswagen концернини дизелли двигателларида атмосферага чиқариладиган зарарли газлар миқдорини камайтириб кўрсатадиган дастурий таъминотдан фойдаланганликда айблагани ёдингизда бўлса керак. Шундан сўнг компания бутун дунёдаги 11 миллион автомобилига мотор ҳажмидан келиб чиққан ҳолда бошқа дастурий таъминот ўрнатишга мажбур бўлди. Ушбу машиналарнинг катта қисми айнан Америка бозорида сотилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.