Бир ёшли болакай 20 дан ортиқ автомобиль русумини топди

Бир ёшли болакай 20 дан ортиқ автомобиль русумини топди

Facebook’даги JukinVideo саҳифасида автомобиллар суратига қараб, уларнинг русумини айтаётган болакай акс этган ролик пайдо бўлди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Роликка берилган изоҳда болакай атиги бир ёшда эканлиги даъво қилинган.

Болакайга 20 дан ортиқ суратлар кўрсатилди. У деярли ҳар бир ҳолатда бренд номини тўғри топди. Фақат бир маротаба, BMW тасвири кўрсатилганда уни «қора бимер» деб атади.

Шунингдек, Ford Mustang суратини кўриб, машинани Ford эмас, Mustang деб қўя қолди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.