BMW 1,4 млн машинасини АҚШдан қайтариб олмоқда

BMW 1,4 млн машинасини АҚШдан қайтариб олмоқда

Германиянинг BMW  автоконцерни АҚШдан 1,4 млнтача машинасини ортга қайтариб олмоқда. Чунки бу машиналарнинг двигатели носоз бўлиб, ёниб кетиши мумкин.

Associated Press агентлигининг ёзишича, 2007-2011 йилда чиқарилган 740 минг автомобилнинг тегишли клапани алмаштирилиши лозим.

2006-2011 йилда чиқарилган бошқа турдаги машиналарнинг эса ҳаво тозалаш тизимидаги электр ўтказгич симларини таъмирлаш керак. Чунки улар ҳам ёнғинга сабаб бўлиши мумкин. Айнан шунинг орқасидан тўрт ҳайдовчи шикаст кўрди.

Машиналарни қайтариб олиш 18 декабрдан бошланади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"