BMW аксессуарлар тайёрлаш учун Montblanc билан ҳамкорлик қилди

BMW аксессуарлар тайёрлаш учун Montblanc билан ҳамкорлик қилди

2016 Monterey Car Week ҳафталигида Montblanc томонидан ишлаб чиқилган BMW Special Edition аксессуарлар коллекциясининг намойиш этилиши кутилмоқда.

Ушбу маиший аксессуарлар ўтган йили ишлаб чиқарилган 2016 BMW 7 серияси учун махсус тайёрланган. BMW пресс-релизда ушбу аксессуарлар коллекцисини инновация ва ҳашам уйғунлиги, деб таърифлаган.

Коллекцияни BMW марказларидан харид қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, уни Montblanc компаниясининг веб-сайти орқали ҳам сотиб олиш имконияти мавжуд.

Коллекциядаги аксессуарларнинг нархи ҳам маълум қилинган. Масалан, қўл сумкаси 765 АҚШ доллари, ташрифнома кейси 205 АҚШ доллари ёки бир жуфт ручка 565 АҚШ долларига баҳоланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.