BMW, Daimler, Ford ва VW электромобилларни зарядлаш шохобчаларининг ягона тармоғини қуради

BMW, Daimler, Ford ва VW электромобилларни зарядлаш шохобчаларининг ягона тармоғини қуради

BMW, Daimler, Ford ва Volkswagen Group ҳамда Audi ва Porsche ҳамкорликда IONITY компаниясини ташкил этишга келишиб олди. У бутун Европа бўйлаб электромобилларни зарядловчи юқори қувватли станциялар қуриш билан шуғулланади.

Шу йилнинг ўзида 20та электр станцияси фойдаланишга топширилади. Улар Германия, Норвегия ва Австрия шоҳкўчалари бўйлаб ўзаро 120 км оралиқда жойлашади. Келаси йилдан эса уларнинг сони юздан ошади. Ҳар бири бир вақтнинг ўзида турли маркадаги бир нечта электромобилни қувватлай олади.

Ҳар бир зарядлаш пункти 350 кВтгача кучланиш бера олади. Машиналар европача Combined Charging System ўзгарувчан ва ўзгармас ток тизимларидан фойдаланиб зарядланади.

Ушбу тармоқда BMW Group, Daimler AG, Ford Motor Company ва Volkswagen Group ҳамкор-муассисларнинг тенгдан ҳиссаси бор. Компаниянинг қароргоҳи Мюнхенда (Германия) жойлашган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"