BMW компанияси келажак мотоциклини намойиш этди

BMW компанияси келажак мотоциклини намойиш этди

BMW концернининг Motorrad бўлинмаси Италияда Link мотоциклини тақдим қилди. Премьера Италиядаги Concorso d’Eleganza Villa d’Este танлови доирасида ўтказилди. Мотоцикл электр қувватига ҳаракатланади.

Электрли мотоциклнинг техник ва динамик тавсифларини BMW сир сақлаб турибди. Бироқ “Линк”нинг ўриндиғи узунлик бўйича ростланиб, бир ё икки кишилик бўлиши маълум. Бундан ташқари, мотоциклга рақамли асбоблар панели ўрнатилган, навигацион тизим кўрсаткичлари олд ойнада акс этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"