BMW M5 нинг 35 йиллик эволюцияси — тўрт ярим дақиқалик видеода

BMW M5 нинг 35 йиллик эволюцияси — тўрт ярим дақиқалик видеода

Интернетда BMW M5 седанининг эволюцияси кўрсатилган видео пайдо бўлди. Daryo.uz'нинг ёзишича, 4 дақиқа 24 сониялик ролик YouTube’даги Cars Evolution каналига жойлаштирилган.

Роликда кўрсатилган илк машина E28 кузовидаги 1985 йилги седан бўлса, сўнггиси — жорий йил августида намойиш этилган сўнгги авлод модели бўлди. Айни вақтда, видеода ҳар бир М моделнинг қуввати, оғирлиги, шунингдек, нархи кўрсатилган.

Автомобильлар эволюциясига бағишланган бундай роликлар YouTube’даги Donut Media каналида ҳам мунтазам эълон қилиб борилади. Бунгача «Жип»лар, Mustang’лар ва Honda Civic’лар ҳақидаги шундай видеолар пайдо бўлган эди.

«Жип»лар эволюцияси

Mustang’лар эволюцияси

Honda Civic’лар эволюцияси

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Honda#BMW

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.