BMW пикапининг биринчи тасвири тақдим қилинди

BMW пикапининг биринчи тасвири тақдим қилинди

Бавариянинг BMW автоконцерни пикап кузовли автомобиль тайёрлаш режасини билдириши биланоқ рассомлар унинг тасвирини чизишга киришиб кетди

Мустақил корейс дизайнери Таеканг Ли ўз тасаввуридаги пикап расмини чизиб, унга BMW Pickup Truck Concept дея ном берди. Корейс рассомининг варианти кўпчиликка маъқул келгани изоҳларда ёзилди.

Расмда мушакдор ва салобатли пикапни кўриш мумкин. Унинг ғилдирак дисклари йирик, шиналари бақувват, ҳошиялари ялтироқ хром билан безатилган, LED чироқларга эгадир.

BMWга ҳам бу вариант ёқса, янги бақувват пикап дунёга келади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#пикап

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"