BMW X3 энди электрга юради
Бавариялик автомобилсозлар кроссовернинг электрли модификациясини тайёрлаб мухлисларини шодлантирмоқчи.
Электрокроссовер 2018 йилда ишлаб чиқарилади. Auto Bild нашри хабар беришича, у Audi Q6 e-tron ва Mercedes-Benz EQC билан рақобатга киришади.
Гарчанд рақобатчилари оз ва оддий бўлмаса-да, бавариялик машинасозлар BMW X3нинг муваффақиятига ишонади. Аммо бир “лекин”и бор: кроссовернинг платформаси электрлаштиришга мўлжалланмаган. Шу боис BMW инженерлари қисқа муддат ичида машинанинг структурасини такомиллаштиради.
Хўш, қандай двигатель ўрнатилади? Тахминларга кўра, даставвал 225 кВтли (306 от кучи) электромотор ва 70 кВт∙соат сиғимга эга бўлган литий-ион батареялар қўйилади. Кейинчалик кучлироқ спорт модификацияси ишлаб чиқарилади.