BMW Хитойдан 42 минг автомобилни қайтариб олмоқда
Немисларнинг BMW компанияси хавфсизлик ёстиқчасида нуқсон аниқланганлиги сабабли 42 мингга яқин автомобилни Хитойдан қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Синхуа агентлиги Хитойнинг сифат назорати, инспекция ва карантин бўйича давлат бошқармасига асосланиб хабар тарқатди.
Шу йилнинг 9 октябридан носоз автомобилларни қайтариб олиш бошланади. BMW носоз қисмларни бепул тузатишга ваъда берган.