BMW янги ясалаётган родстер видеосини намойиш қилди

BMW янги ясалаётган родстер видеосини намойиш қилди

Родстер 28 ноябр куни Лос-Анжелес автосалонида кўриниш беради. Мижозлар эса уни 2018 йилнинг баҳорида минишади

Видеода кўрсатилиб мухлисларни қизиқтирган автомобилнинг техник кўрсаткичлари эълон қилингани йўқ. Норасмий хабарларга кўра, унда 1,5 литрли бензинли двигатель ва электромотор бўлади. Жами қуввати 400 от кучини ташкил этади. Юмшоқ томи тахланиши учун 14 сония етарли.

Родстер кўп жиҳатдан икки эшикли BMW i8 купесига ўхшаб кетади. 362 от кучига эга BMW i8 2009 йилда Франкфурт автосалонида кўрсатилган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"