BMW янги Z4 родстерининг концептини намойиш қилди

BMW янги Z4 родстерининг концептини намойиш қилди

Германиянинг BMW автомобилсозлик компанияси расман янги авлод Z4 родстерининг прототипини намойиш қилди. У ўтган йили ишлаб чиқарила бошланади. Концепт-кар тақдимоти Американинг Pebble Beach Concours d’Elegance нафислик кўргазмасида бўлиб ўтди.

«BMW Concept Z4 компаниямиз автомобилларининг ташқи кўринишларига янги услубни намойиш этади», – деди BMW гуруҳи бош дизайнери Адриан ван Хойдонк. Унинг сўзларига кўра, бу автомобиль серияли родстерга «жуда яқиндир».

Германия автомобилсозлик компанияси янги Z4 концептини «Тойота» билан ҳамкорликда ишлаб чиқмоқда. У Японияда Supra номи билан сотади. Z4 учун куч агрегатлари ва электроникаси BMW компаниясида тайёрланади, шассисининг қатор қисмлари, подвескаси, тормоз тизими Toyota спорткари билан бир хил бўлади.

BMW ва Toyota спорткарларини Австриянинг Magna компанияси йиғади. Иккала модель ҳам 2018 йилда конвейерга қўйилади. Бунда BMW ва Toyota ҳамкорлигида ишлаб чиқариладиган спорткарларнинг умумий сони йилига 60 минг донани ташкил этади.

Куз мавсумида Франкфуртда бўлиб ўтадиган автокўргазмада BMW компанияси «кучайтирилган» седан M5 ва X2 митти кроссоверини намойиш этади.

Манба: Kun.uz

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.