BMWларнинг энг каттаси ҳақида расмий маълумот ва фотосуратлар

BMWларнинг энг каттаси ҳақида расмий маълумот ва фотосуратлар

Немис маркаси ва ниҳоят, BMW X7 iPerformance концептининг ташқи кўринишини оммага ошкор қилди. Унинг намойиши 12 сентябр куни Франкфуртда бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

Бўлажак флагманда уч қатор ўриндиқлар жойлашган. Панорамали шиша томи бор “БМВ” авторусумлари орасида энг каттакони бўлиши кутилаётган автомобилнинг аниқ габарити айтилмади, аммо 5 метрдан узунлиги бор гап.

BMW X7 iPerformanceнинг ташқи қиёфасидан марканинг аломатларини илғаб олиш қийин эмас. Радиаторининг кенг-мўл панжараси, хром қопламалар, кенг ҳавотортар, айланма шиша том, диодли оптика ва 23 дюймли енгил қотишма дисклар барчаси унга хосдир.

Салонида ҳам 23 дюймли ахборот-кўнгилочар тизим мавжуд. Иккинчи қатордаги йўловчилар учун ҳам аталган дисплейлар бор.

X7 iPerformanceни гибрид мотор ҳаракатлантиради. Аммо унинг кўрсаткичлари маълум қилингани йўқ.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"