Болалар электромобили ҳақиқий машинадан қимматга баҳоланди

Болалар электромобили ҳақиқий машинадан қимматга баҳоланди

Young Driver Motor Cars компанияси Firefly номли болалар электромобилини намойиш қилди. Бироқ ушбу ўйинчоқнинг нархи қўшимча солиқларсиз 5750 еврога баҳоланган. Бундай пулга Буюк Британияда 1,2 литрли моторга эга Dacia Sandero моделини харид қилиш мумкин. Россияда эса яна тахминан 1000 АҚШ доллари қўшиб Chevrolet NEXIA R3 автомобилини сотиб олса бўлади.

Firefly элетромобили Tesla Model S P100D сингари иккита электромотор билан таъминланган. Шунингдек, унга мустақил подвеска, светодиодли фара, бурилиш сигналлари, созланадиган ўриндиқ ва гидравлик тормоз дисклари ўрнатилган.

Митти электромобилнинг максимум тезлиги – 16 км/ст.

Салон электрон рақамли экран билан жиҳозланган. Экранда спидометр, соат ва ҳаракат индикатори бор. Бундан ташқари, Firefly ота-оналар томонидан 130 метргача бўлган масофадан дистанцион тарзда тўхтатилиши мумкин. Энг қизиғи, компания жуда ҳам бадавлат мижозларга карбон кузовли версияни ҳам буюртма асосида ишлаб чиқаришини маълум қилган.

25847-1473255730-detskiy-elektromobil-ocenili-dorozhe-nastoyashchey-mashiny 25847-1473255769-detskiy-elektromobil-ocenili-dorozhe-nastoyashchey-mashiny 25847-1473255799-detskiy-elektromobil-ocenili-dorozhe-nastoyashchey-mashiny 25847-1473255825-detskiy-elektromobil-ocenili-dorozhe-nastoyashchey-mashiny

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.