Бошқирдистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган минглаб Daewoo автомобилларидан иборат тураргоҳ аниқланди

Бошқирдистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган минглаб Daewoo автомобилларидан иборат тураргоҳ аниқланди

Бошқирдистон пойтахти Уфа ташқарисида шаҳарликлар Daewoo русумидаги автомобиллардан иборат улкан автотураргоҳни аниқлади, деб ёзади Daryo.uz. У ерда Matiz, Gentra автомобилларини ҳам кўриш мумкин, аммо энг катта майдонни Nexia’лар эгаллаган. Тураргоҳга видеокузатув камералари ўрнатилган, у баланд девор билан ўраб олинган, шунингдек, тўртта қўриқлов пости назорати остида.

Нашр ўз манбасига таяниб маълум қилишича, бир қанча вақт аввал автосалонга ушбу чет эл машиналарини сотишни тақиқлаб қўйишган — солиқдан катта қарздорлик юзага келган. Ўшанда автомобилларни Ўзбекистонга олиб чиқиб кетишмоқчи бўлишган, бироқ божхонадан улар хатланганини маълум қилишган.

Ўша вақтда машиналарни суд иши бораётган вақтда вақтинчалик махсус тураргоҳга жойлаштиришга қарор қилинган, аммо суд иши чўзилиб кетган — машиналар у ерда қарийб икки йилдан буён турибди.

Уфадаги чет эл автомобиллари билан савдо қилувчи автосалон эса ишламаслиги маълум бўлди — у бир йил олдин ёпилган экан. Унинг қошида очилган автосервисдагилар эса расмий дилер яқин орада иш бошламаслигини айтди. Нашр суд нозирлари хизматига сўров юборди, муассаса яқин орада жавоб бериши керак.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.