Ботиб қолган машинасини лойдан тортиб чиқарган полшалик вазир ҳақида

Ботиб қолган машинасини лойдан тортиб чиқарган полшалик вазир ҳақида

Ҳарбийча латифа. “Служебний” машинасида юрган генерал йўлда лойга ботган ҳарбий қисм юк машинасини учратибди ва тушиб ғилдиракни итариб унинг ҳайдовчисига машинани чиқаришга ёрдамлашибди. Машина чиққач, формаси лойга беланган генерал чуқур нафас олиб “Аскар, машинанг жуда оғир, уҳ..” деса, ҳайдовчи аскар “албатта, оғир бўлади-да, орқасида йигирмата “старик” ўтиргандан кейин”, дебди 😂

Полшада ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлди. Яъни мамлакат мудофаа вазири Антоний Мачеревич машинани лойдан тортиб чиқаришда ўзи намуна кўрсатди. Вазирнинг йўлтанламаси мамлакатнинг шимолидаги ботқоқ йўлда тиқилиб қолганди.

Расмда яхши кийинган олий мартабали амалдорнинг лойга парво қилмай, қўлида тортувчи тросни тутиб турганини кўрасиз. Албатта, маҳаллий аҳоли ҳам қараб тургани йўқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#ҳодиса

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"