Brabus 250 минг долларлик микроавтобус тайёрлади

Brabus 250 минг долларлик микроавтобус тайёрлади

Немисларнинг Brabus ательеси Mercedes-Benz Sprinter русумининг серҳашам модификациясини намойиш қилди. Унга Conference Lounge номи берилган.

“Спринтер”га пневматик осма, янги кузов тўсқичи (обвес) биксенон фаралар ҳамда 18 дюймли ғилдирак дисклари қўйилган. Ичида чарм ўриндиқларни учратиш мумкин. Барча ўриндиқлар иситилади, салоннинг чироқчалари бор. 10 дюймли дисплейга эга планшет компютерлар, Apple TVли икки телевизор йўловчи ихтиёридадир. Бундан ташқари Blu-Ray ҳамда музлаткич мавжуд. Юкхона бўлмасига алкантар қопланган.

Нозик дидли йўловчиларга мўлжалланган ушбу микроавтобус баҳоси 224,9 минг евро (252 минг доллар) туради.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"