Brabus жаҳондаги энг тез ва кучли Mercedes-Benz кабриолетини тақдим этди

Brabus жаҳондаги энг тез ва кучли Mercedes-Benz кабриолетини тақдим этди

Германиянинг Brabus ательеси янги лойиҳаси — 900 от кучига эга очиқ Mercedes-Benz S-Class’ни тақдим этди. Компания вакиллари уни жаҳондаги энг тезкор ва кучли кабриолет деб атамоқда. Автомобилнинг оммавий дебюти сентябрь ойининг ўрталарида Франкфуртдаги моторшоуда бўлиб ўтади, деб хабар беради Daryo.uz нашри.

Mercedes-Benz S 65 негизида қурилган янги машина 12 цилиндрли битурбо мотор билан жиҳозланган бўлиб, унинг ҳажми 6,0 литрдан 6,3 литрга кўпайтирилган.

Автомобиль модификация қилинган етти поғонали автомат ўтказмалар қутисига ҳамда Brabus’га хос юқори ишқаланишли орқа дифференсиалга эга бўлди.

Агрегат қуввати 270 от кучига ўсди.

Орқа узатмали кабриолет 100 километр/соат тезликка чиқиши учун 3,9 секунд сарфланади. Бу оддий Mercedes-AMG S 65 Cabriolet’дан бироз тезроқ. Максимал тезлик 350 километр/соатга тенг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.