Брежнев Ўзбекистонга ташрифи чоғида минган «Чайка» 520 минг долларга сотилмоқда (фото)

Брежнев Ўзбекистонга ташрифи чоғида минган «Чайка» 520 минг долларга сотилмоқда (фото)

Россиянинг «Юла» эълонлар сайтида ГАЗ-13 «Чайка» автомобилининг 1980 йилги нусхаси сотилаётгани ҳақида хабар пайдо бўлди, деб ёзади Daryo.uz. Суратларга қараганда, машина эгаси ўзбекистонлик.

Машина сотувчисининг айтишича, лимузин элчихона гаражига кирган, 1982 йилда эса унда Ўзбекистонга ташрифи чоғида Совет иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби Леонид Брежнев ҳаракатланган. Автомобиль 30 миллион рубль (тахминан 520 минг доллар)га таклиф этилмоқда.

 

Бутун «ҳаёти» давомида «Чайка» ўз эгасини икки марта алмаштиришга ва 2 минг километр масофани босиб ўтишга улгурган. Уч поғонали гидромеханика узатиш қутиси билан уйғунлашган 195 от кучига тенг 5,53 литрли V-симон «саккизталик» асл двигатель ҳам сақланиб қолган. Лимузин 20 сонияда 100 км/соат тезликка эриша олади, унинг максимал тезлиги эса соатига 160 километрга тенг.

«Чайка»нинг жиҳозланиши ўз статусига мос бўлиб, ўша даврдаги маҳаллий машиналардан фарқланади. Масалан, лимузин электрон ойна кўтаргичлар, иситиш тизими, туманга қарши чироқлар, қорайтирилган ойналар ва чарм қопланган креслолар билан жиҳозланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш