Британия тарихидаги энг қиммат машина сотилди

Британия тарихидаги энг қиммат машина сотилди

Зангори рангдаги автомобиль ўта баланд нархда сотилиб, энг қиммат Aston Martin ёки Британия тарихида энг юқори нархда сотилган машина номини олди. Бундан олдинги рекорд 1955 йилга мансуб Jaguar D-Typeга тегишли эди. “Ягуар” 2016 йилда 21,8 млн долларга кетган.

Aston Martin DBR1 марка тарихидаги энг муҳим автомобилларнинг бири саналади. Компанияни бир вақтлар Дэвид Браун исмли ишбилармон бошқарганда автомобиль номига DB қўшимчаси қўшилган. DB русумидан бор-йўғи бешта ишлаб чиқарилган.

Aston Martin DBR1/1 1956 йилда ясалган. У кўплаб пойга ва марафонларда қатнашган. Таниқли пойгачилар уни бошқариб ғолибликка эришган. Мана энди нарх борасида ҳам рекорд қўйди — 22,55 млн доллар.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"